Ads

Мадриднинг “Реал” клуби тез орада “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

AS нашри тарқатган маълумотларга кўра “қироллик клуби” польшалик тўпурарнинг трансфери бўйича аллақачон мюнхенликлар билан музокараларни бошлаб юборган. Агар томонлар келишувга эришишса, Левандовски мавсум якунлангач “Реал” аъзосига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Польша терма жамоаси сардорининг ўзи ҳам бундан аввалроқ “Бавария”нинг трансфер сиёсатини кескин танқид остига олган ва “Реал”га ўтиб кетиши ҳақида гапирган эди.