"Реал" Левандовски учун қанча тўламоқчи?

Мадриднинг “Реал” клуби “Бавария” форварди Роберт Левандовскини сотиб олишга жиддий бел боғлади.

Бир қатор испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 29 ёшли польшалик футболчи учун 150 млн евродан воз кечишга тайёр. Таъкидлаш лозимки, айни дамда Левандовскининг агенти “Реал” билан музкараларни бошлаб юборган.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум “Бавария” сафида жами 33та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 29та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!