"Реал" "Ливерпуль"нинг яна бир футболчисига қизиқмоқда

“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Эмре Жан ўз фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом этириши мумкин.

23 ёшли футболчининг шартномаси кейинги йилнинг ёзида тугайди. Трансфер бозорида футболчининг нархи 22 миллион еврога бахоланган. Шуни айтишимиз мумкинки, футболчи ўз фаолиятини Италияда давом этириши эхтимоли бор.

Маълумот учун, Жан Англия чемпионатида 12 марта майдонга тушиб, бир маротаба рақиб дарвозасини ишғол этган ва 2 бор ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.         

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!