“Реал Мадрид” МЛС юлдузларини мағлубиятга учратди (Видео)
Ads

 

Мадриднинг “Реал” футболчилари АҚШда МЛС юлдузлари терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Учрашувнинг 59-дақиқасида Борха Майораль мадридликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 87-дақиқада Дом Дойер мувозанатни тиклади.

Пенальтилар сериясида эса “Реал” 4:2 ҳисобида рақибидан устун келди.