"Истанбул Башакшехир" клуби ҳужумчиси Робиньо кеча Европа лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган "Вольфсберг"га (1:0) қарши ўйинда киритилган голни жамоадошлари қатори ҳарбийча нишонлади.

Таъкидлаш керакки, ушбу гол нишонлаш усули айни дамда Сурия худудида ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётган Туркия армиясини қўллаб-қувватлашни англатади.

реа

Маълумот учун, Робиньо “Истанбул”да 2019 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У бундан аввал "Сантос", "Реал", "Манчестер Сити", "Милан", "Гуанчжоу Эвергранд", "Атлетико Минейро" ва "Сивасспор" каби жамоаларда ўйнаган.