"Реал" маошларни 10 фоиз, "Барселона" эса 70 фоизга қисқартиради

Мадриднинг "Реал" клуби коронавирус инфекцияси ортидан келиб чиқиши кутилаётган молиявий зарарларни қоплаш учун футболчиларнинг маошларини қанчагача қисқартириши маълум бўлди.

Marca нашрининг маълумотига кўра, мадридликлар маошлар қисқарувини энг кўпи билан 10 фоизгача амалга оширишлари мумкин. "Реал" раҳбарияти барча иқтисодий жараёнларни ўрганиб чиқиб, улар асосида қарор қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Каталониянинг "Барселона" клуби асосий жамоадаги футболчилар маошларини 70 фоизгача қисқартиришини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!