Ads

Мадриднинг “Реал” клуби 200 миллион евро дея баҳоланаётган “Монако” ҳужумчиси Килиан Мбаппени ёзги трансферлар якунига қадар ўз сафига қўшиб олишга шубҳа қилмаяпти.

AS нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 18 ёшли франциялик форвард ва унинг отаси билан аллақачон келишиб олган. Кейинроқ эса Мбаппенинг ўзи ҳам “Реал”да ўйнаш истаги борлиги ҳақида эълон қилди.

14 ёшидаёқ “Реал”нинг Вальдебебаседаги базасида бўлган футболчига шахсан мадридликлар бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўзи жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари Мбаппени қувонтирадиган ҳолат шуки, жамоада Карим Бензема, Рафаэль Варан ва Тео Эрнандес каби ҳамюртлари тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси аъзосига шунингдек “Барселона” ҳамда “Манчестер Сити” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришаётган эди.