Ads

"Реал"нинг ёшлар жамоаси мураббийи Альваро Бенито ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Бенито “қироллик клуби”нинг куни кеча “Барселона”га қарши ўйинда ўз майдонида мағлуб бўлганидан сўнг жамоа ҳақида билдирган танқидий фикрлари учун ишдан кетган. У шу куни майдонда ҳаракат қилган Винисиус, Каземиро ва Кроосларнинг хатти-ҳаракатларини қоралаган.

Маълумотларга қараганда Бенитодан бўшаган ўринни Рауль Гонсалес эгаллайди.