“Реал” мухлислари Икардининг жамоага келишини исташмоқда

Испаниянинг Маrcа нашри “қайси ҳужумчи келгуси мавсум “Реал”да ўйнашини истайсиз?” қабилидаги сўровнома ўтказди. Улар Фёдор Смолов, Тимо Вернер, Алексис Санчес ва Мауро Икардилардан бирини танлаш борасида мухлисларга мурожаат этишди.

Сўровнома якунларига кўра, сўровномада иштирок этган 46 % мухлислар Икардини “Реал”да кўришни истаётганлари маълум бўлди. Алексис учун 30 %, Вернер учун эса 17 % мухлислар овоз беришган бўлса, россиялик форвардни “қироллик клуби”да кўришни истайдиганлар эса 7 % ни ташкил этиши маълум бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!