"Реал" МЮ билан футболчи алмаштириши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби колумбиялик ярим ҳимоячиси Хамес Родригесни “Бавария”даги келажак тақдирига ойдинлик киритди.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра немис гранди 27 ёшли футболчи билан ижара шартномаси якунлангач, уни сотиб олишни истамаса, “қироллик клуби” Хамесни "Манчестер Юнайтед"га бериб, эвазига Поль Погбани сўрамоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Хамеснинг “Бавария”даги ижараси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!