“Реал” МЮ кутаётган футболчини чақиряпти

  • 26 мая, 2021, 16:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти жамоа ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида “Вильярреал” юлдузи Пау Торресни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Tecno

Бу футболчини анчадан бери “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ҳам кутмоқда.

Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” мутасаддилари Пау Торрес трансфери бўйича “Вильярреал” раҳбарияти билан музокара бошлаган.

24 ёшли ҳимоячининг шартномасида унинг бадал пули 65 миллион еврога тенглаштирилган. Бироқ, “Вильярреал” хўжайинлари мураккаб вазиятни инобатга олиб, ўз футболчини 50 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Пау Торрес жорий мавсумда примерада 33 та учрашувда майдонга тушди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию