Ads

ПСЖ клуби форварди Неймар ҳамон “Реал”нинг ёзги трансферлар давридаги асосий мақсади бўлиб турибди.

Marca нашрининг ёзишича “қироллик клуби” раҳбарияти 26 ёшли бразилиялик футболчи учун парижликларга қанча пул таклиф қилишни режалаштириб олди. Унга кўра “Реал” Неймар учун ПСЖга 300 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖга ўтган йилнинг ёзида “Барселона”дан 222 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум Париж клуби сафида жами 30та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 29та гол ҳамда 19та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Минбар

Барча блоглар