Ads

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоа академиясида таҳсил олаётган ёш футболчиларнинг шартномасида кўрсатилган товон пулларини кескин оширмоқчи.

Унга кўра “қироллик клуби” академиядаги 16 ёшли футболчиларнинг товон пулини энг камини 30 млн евро, энг баландини эса 60 млн евро этиб белгилайди. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Бироқ, футболчиларнинг маоши ўзгаришсиз қолади. Айтиш лозимки, айни дамда “Реал” академияси тарбияланувчиларининг энг юқори маоши йилига 250 минг еврони ташкил этади.