Ads

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти "Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинони қандай қилиб бўлмасин “Сантьяго Бернабеу”га келишга кўндиришмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки аргентиналик мутахассис “шпорлар” раҳбарияти билан трансферлар масаласида келиша олмаяпти ва натижада унинг жамоаси совринлар учун курашда қолиб кетмоқда. Натижада Почеттинонинг хафсаласи пир бўлмоқда. “Қироллик клуби” эса ушбу вазиятдан фойдаланиб уни ўз томонига оғдириб олмоқчи.

Хатто “Реал” Почеттино учун “Тоттенхэм”га 45 млн евро товон пули тўлашга ҳам тайёр.