“Реал” президенти: “Тоттенхэм” Кейнни камида 250 млн еврога сотади
Ads

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси президенти Флорентино Переснинг фикрича, “Тоттенхэм” жамоаси Харри Кейнни сотса ҳам, камида 250 миллион евро сўрайди.

“Кейн борасида “Тоттенхэм” вакиллари билан учрашмадим. Мен бир нарсани шубҳасиз биламан – Кейн учун 250 миллион сўрашади”, – деди Перес.

Аввалроқ “Тоттенхэм” жамоаси Харри Кейнни сотишга розилик бергани, унинг нархи эса “Барселона”дан ПСЖга рекорд сумма – 222 млн еврога ўтган Неймардан қимматроқ бўлиши ҳақида хабарлар тарқалганди.