"Реал" ПСЖ футболчисини кўзламоқда

Мадриднинг “Реал” клуби трансфер ҳуқуқи ПСЖга тегишли бўлган, айни дамда “Валенсия”да ижара асосида ўйнаётган Гонсалу Гедешни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Илгарироқ, парижликлар “Валенсия”дан 21 ёшли футболчи учун 40 млн евро сўрагани борасида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, ПСЖнинг ЕЧЛ 1/8 финалидаги рақиби – “Реал”га Гедешни анча қиммат суммага сотишни кўзлаши аниқ.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ “молиявий фэйр-плей”ни бузмаслиги учун 30 июн санасига қадар 80 млн евролик футболчилар сотиши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!