“Реал” – ПСЖ ўйинини ким бошқариши маълум бўлди

Хабарингиз бор, 14 феврал куни ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Реал” ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Ушбу ўйинга бўлган қизиқиш жуда ҳам юқори. Шу боис, УEФА мазкур учрашувга тажрибали ҳакамни тайинлади.

Унга кўра, “Сантьяго Бернабеу”да ўтадиган ўйинни италиялик Жанлукка Рокки бошқариб боради. У бунга қадар “Реал”нинг 4 та ўйинида ишлаган.

Рокки “Реал”нинг 2011/12 йил АПОЭЛ (5:2), 2012/13 йил “Манчестер Сити” (1:1), 2015/16 йил “Вольфсбург” (0:2)га қарши баҳсларида ишлаган.

Қайд этиш жоиз, 2017 йил ёзда УEФА Суперкубоги ўйини – “Реал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳам айнан италиялик рефери ишлаган эди.