Ads

Италиянинг “Милан” клуби сардори Леонардо Бонуччи ўзи тўп сураётган А Серияни Ла Лигага алмаштириши мумкин.

OKDiario нашри тарқатган хабарга қараганда 30 ёшли италиялик ҳимоячига Мадриднинг “Реал” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Унга кўра “қироллик клуби” Бонуччини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Бонуччи “Милан” сафига жорий йил ёзда 40 млн евро эвазига Туриннинг “Ювентус” клубидан келиб қўшилган эди. Унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Таъкидлаш лозимки, Италия терма жамоаси аъзоси айнан “Милан”га кўчиб ўтгач ўз ўйинини йўқота бошлади. Ҳусусан, у кеча бўлиб ўтган Европа лигаси гуруҳ босқичи 5-турида жуда кулгули тарзда автоголга “муаллифлик” қилган эди.