"Реал" қишки трансферлардаги илк харидини амалга оширди

Испания Сегундасида иштирок этувчи "Мелилья" клуби ҳужумчиси Муҳаммад Миззиан расман фаолиятини "Реал" Мадридда давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра мадридликлар 18 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум сўнггига қадар ижарага олишди. У тез орада "қироллик клуби"нинг ёшлар жамоасига келиб қўшилади. Аммо, яқин вақтлар ичида уни асосий жамоага ўтиши айтилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Миззиан учун шунингдек "Барселона" ҳам жиддий кураш олиб борган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
03/01/2019 17:25
Реални харидлари шундай булса, уйинлари кандай буларкан?