"Реал" Рабьони ўз томонига оғдириб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" жамоаси ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо учун қизиқиб қолди, деб хабар беради AS нашри.

Маълумотларга кўра, Рабьонинг хизматига "Реал"га яна қайтган мураббий Зинедин Зиданнинг ўзи қизиқиш билдирмоқда. Мадридиклар бу футболчини Лука Модричга ўринбосар сифатида қарамоқда.
23 ёшли футболчининг ПСЖ билан шартномаси ёда поёнига етади ва футболчи келишувни узайтиришни истамаяпти. Парижликлар эса уни асосий жамоа билан машғулотлардан четлатди.

Аввалроқ Адриен Рабьога "Ливерпуль". "Манчестер Сити", "Барселона" клубларидан қизиқиш бўлаётгани борасида хабар берилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!