"Реал" раҳбарияти нега фавқулодда йиғилиш ўтказди?

Telemadrid нашри “Реал” раҳбариятининг фавқулодда мажлис ўтказиш сабабини аниқлади.

Унга кўра “қироллик клуби”дагилар бир овоздан жамоанинг амалдаги бош мураббийи Сантьяго Солари зудлик билан истеъфога чиқаришга қарор қилишган. Унинг ўрнини эса Жозе Моуриньо эгаллаши кутилмоқда. Мадридликлар вакиллари айни дамда ушбу португалиялик мутахассис билан музокаралар ўтказишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 10 март куни “Вальядолид”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс Солари учун “Реал”даги сўнгги ўйин бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Қайд этиш лозимки, “Реал” ўтган бир ҳафта давомида Испания кубоги, Ла Лига ва Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликка учради. Улар жорий мавсумни энди совринларсиз якунлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!