"Реал" "Рома"га қарши ўйин қайдномасига 20 нафар футболчини киритган

“Реал” дарвозабони Кейлор Навас “Рома”га қарши ўйин қайдномасига киритилмади. Костарикалик посбон тиззасидан олган жароҳатини даволаш билан банд.

Мадриднинг клубининг навбатдаги баҳси учун тузилган қайдномадан 20 нафар футболчи ўрин олишган. Улар Куртуа, Касилья, Зидан, Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело, Хави Санчес, Кроос, Модрич, Вальверде, Льоренте, Асенсио, Иско, Себальос, Мариано, Бензема, Бэйл, Васкес, Винисиус.

Эслатиб ўтамиз, “Рома” – “Реал” учрашуви бугун тунда Тошкент вақти билан соат 01:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!