“Реал” “Рома”нинг шартига кўндими?

Мадриднинг “Реал” клуби мавсумлар оралиғидаги илк йирик хариди борасида келишувга эришди.

Берилган сўнгги хабарларга қараганда “Рома” дарвозабони Алиссон яқин кунлар ичида “қироллик клуби” аъзосига айланади. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ римликлар 25 ёшли бразилиялик посбоннинг трансферини 90 млн еврга баҳолаётани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Алиссонга шунингдек “Ливерпуль” клуби ҳам жиддий кураш олиб бораётган эди. У жорий мавсум “Рома” сафида жами 49та баҳсда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 47та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!