“Реал” Роналдунинг четлатилиши юзасидан апелляция беради
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби Криштиану Роналдунинг 5 та ўйинга четлатилиши юзасидан апелляция беради, дея хабар бермоқда Аs нашри.

Мадрид клуб Испания қироллик Футбол  Федерацияси томонидан чиқарилган қарордан норози.

Илгарироқ, юқорида номи тилга олинган ташкилот португалиялик футболчининг Испания Суперкубоги доирасида “Барселона”га қарши баҳсда майдондан четлатилганидан сўнг, бош ҳакамни туртгани учун 5 та ўйинга дисквалификация қилгани ҳақида хабар берилган эди.