«Реал» Роналдунинг ўринбосарига эгами?

Чемпионлар Лигасининг сўнгги беш мавсумида 4 марта бош совринга эга чиққан мадридликлар португалиялик собиқ юлдузидан миннатдор бўлиши керак, бироқ ёзда унга ўринбосар олиб келганича йўқ.

«Реал Мадрид» қандай қилиб Криштиану Роналдуни тўлдириши мумкин? Жавоб қисқа ва лўнда: ҳеч қандай.

Хулен Лопетеги «Сантьяго Бернабеу»даги қисқа фаолияти давомида маълум бўлдики у клубнинг ўзида собиқ етакчини ўрнини боса оладиган бир қатор истеъдодли футболчиларга ишонмоқчи.

Роналду кетгач мадридликлар ҳужум учлигидан – Гарэт Бейл, Карим Бензема ва Марко Асенсиолар ўрин олишмоқда.

Энди Роналду йўқ ва «Реал» ўз мақсадига эришиш йўлларини ҳам ўзгартиришди.

Ўтган мавсумда Ла Лигада КР7 «қаймоқранглилар»нинг 94 голидан 26 тасига муаллифлик қилди. У 38 учрашувнинг 27 тасидагина майдонда ўйнаган, холос.

«Қироллик клуби» рақиб дарвозаси томон 699 зарба йўллаган. Роналду шундан 178 таси, бошқача қилиб айтганда 25 % ига эгалик қилади.

Ундан кейинги йирик ном бу – Бейл. Унда 77 (11 %) бўлса, Бенземада бу рақам 63 (9 %)ни ташкил қилган.

Ушбу мавсумда, Бейл Ла Лигада 16 зарба йўллашга улгурди.

Марко Асенсио эса 11 марта (17 %) рақиб дарвозаси томон зарба берган бўлса, Бенземада бу кўрсаткич – 10 (15 %) ни ташкил қилади. Бейл кўпроқ зарба йўллаш ҳуқуқига эга бўлсада, қолган икки ҳужумчилар ҳам ўз зарбалари билан рақиб дарвозабонларига хавф солиб туриши турган гап.

Шунингдек, клуб бошқарувига Лопетеги келгач, Роналдуга қимматбаҳо ўринбосар қидирмасдан Асенсиога ишонч билдира бошлади.

Ортга назар ташлайдиган бўлсак, «Барселона» Неймар кетгач Усмон Дембелени, унинг ортидан январда Филиппе Коутиньони йирик пуллар эвазига олиб келганди. Аммо мадридликлар бу йўлдан боришни ва Роналдуга ўринбосар сифатида Килиан Мбаппе ёки Эден Азарни олиб келишни истамади.

Унинг ўрнига 2014-йилда «Мальорка»дан арзимас 4 миллион евро эвазига 22 ёшли Асенсиога ишонч билдирган маъқул.

Яна бир нарса бор эдики, Роналду майдондалигида у ҳужумнинг асосий қуроли бўлиши керак. У ҳимоявий мажбуриятлардан бутунлай озод қилинганди. Унинг ўрнига Бензема кўпроқ тер тўкиши, юлдуз шеригига бўш майдон ва имкониятлар очиб бериши шарт эди.

Роналду эса бу ишончни тўлиқ оқларди. У «Реал» учун тўққиз мавсум давомида 438 ўйинда 450 гол уришга эришганди. Ҳозир барча Лопетеги португалиялик тўпурарсиз мавсумда 50 голни қаерда топаркин деган ўйда юрибди.

Бошланишида янги мураббий клуб бир кишига муҳтож деган тушунчани олиб ташламоқчи. «Реал» ҳужуми Зидан қўли остидагидан кўра кўпроқ жамоавийликни намойиш қилмоқда.

Марказий ҳужумчи – Бензема шунчаки юргани йўқ. Зидан ББС ишдан чиққан вақтда Бензема ва Роналду ортида Искони ўйнатарди. Лопетеги эса уч кишилик ҳужум чизиғини қайтарди.

Бейл сафга қайтган, яхши ўйнамоқда ва голлар урмоқда. У Зидан бошқарувида эгаллаб турган мақомидан норози эди, аммо Лопетеги уни янги тизимнинг муҳим қисми сифатида кўраётгани аниқ.

Бошқа тарафдан Асенсио ҳам янги мавсумни ажойиб спорт формаси билан бошлади. Унинг ҳатто 7-рақамли либос Мариано Диасга топширилгунича айнан Асенсиога берилиши қизғин муҳокама қилинаётган эди.

Асенсионинг асосий таркибга киритилиши босқичма-босқич тарзда олиб борилди. Чемпионлар Лигасини эса икки бора ротация футболчиси сифатида қўлга киритди. Энди унинг чақнайдиган даври келди.

Айнан у клуб янги «галактика»га муҳтож эмаслигини исботлаши керак. У буни бемалол уддалай олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!