“Реал” Роналдусиз ҳам ғалаба қозона олмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби чоршанба оқшомида Испания Ла лигаси 16-тур қолдирилган учрашуви доирасида “Леганес” меҳмони бўлди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, 5 карра “Олтин тўп” соҳиби – Криштиану Роналду ушбу ўйинда иштирок этмади ва умуман қайдномага ҳам киритилмади.

Қайд этиш жоиз, “Реал” Ла лига доирасида Роналдусиз ўтган сўнгги 18 беллашувнинг бирортасида мағлубиятга учрагани йўқ.

Роналду иштирок этмаган ўйинларда сўнгги бор “қироллик клуби” 2014 йилнинг 31 августида “Реал Сосьедат”га қарши учрашувда мағлуб бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!