Испания Ла Лигасининг 16-турида “Реал” сафарда “Эльче”га қарши баҳс олиб борди.

Дастлаб, 20-дақиқада Лука Модрич ўз голи билан “қироллик клуби”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 52-дақиқада Фидель Чавес майдон эгалари жонига оро кирди ва ҳисобни тенглаштирди. Ўйин 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)