“Реал” Салах учун 160 миллион евро беришга тайёр
Ads

Испаниянинг “Реал” клуби ўз сафига “Ливерпуль” юлдузини қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда El Confidencial нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мадридликлар Муҳаммад Салахнинг хизматларига эҳтиёж сезишмоқда. 25 ёшлик футболчи жамоадан кетиши кутилаётган Гарет Бэйлнинг ўрнини тўлдириши кутилмоқда. Бунинг учун “қироллик клуби” раҳбарияти англияликларга 160 миллион евро беришга тайёрликларини билдиришган.   

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” Салахни “Рома”дан 40 миллион еврога сотиб олганди.

Минбар

Барча блоглар