“Реал” “Сандерленд”нинг узоқ муддатга сафдан чиққан футболчисига хат йўллади (фото)
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби Англиянинг “Сандерленд” клуби ярим ҳимоячиси Данкан Уотморга ҳамдардлик хатини йўллади.

23 ёшли футболчи тиззасидаги муаммолар сабаб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Қайд этиш жоиз, Данкан олдинги жароҳатидан қутулиб, сафга қайтганига эндигина 1-2 ҳафта бўлган эди холос.

“Қадрли, Данкан! Бизнинг президентимиз Флорентино Перес ва “Реал” тизимида ишлайдиган барча номидан тезроқ соғайиб кетишингни тилаймиз”, – дейилади мадридликларнинг умумий алоқалар бўйича директори Эмилио Бутрагеньо имзоси туширилган хатда.

Ушбу хат туширилган суратни эса футболчининг отаси ижтимоий тармоққа жойлади.