Ads

Мадриднинг "Реал" клуби сардори Серхио Рамос эртага Ла Лиганинг навбатдаги тури доирасида "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчи чоршанба куни кубок ярим финали доирасида айнан каталонияликларга қарши ўйиндан сўнг тиззасида оғриқ ҳис қила бошлаган.

Маълумот учун, Рамос жорий мавсум 38та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” – “Барселона” баҳси эртага Тошкент вақти билан соат 00:45да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Лео Месси
01/03/2019 23:37
У ўйнаса ҳам ўйнамаса ҳам барибир "Барса" ютади