"Реал" "Севилья" етакчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "Севилья" ярим ҳимоячиси Пабло Сарабиянинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” 26 ёшли футболчи учун андалусияликларга унинг шартномасида кўрсатилган 18 млн евролик товон пулини тўлашга тайёр.

Қайд этиш лозимки, Сарабия асли “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум “Севилья” сафида 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!