"Реал" "Севилья"даги тарбияланувчисини ортга қайтармоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "Севилья" ярим ҳимоячиси Пабло Сарабияга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра "қироллик клуби" 26 ёшли испаниялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Унинг андалусияликлар билан имзолаган шартномасига кўра товон пули 18 млн еврони ташкил этади. Унинг келишуви эса 2020 йилга қадар имзоланган ва у ушбу шартномани узайтиришни хоҳламаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Сарабия асли "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Севилья" шарафини 2016 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум 27та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ва 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!