Ads

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 26-турида “Реал” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Таъкидлаш керакки “қироллик клуби” шу тариқа қаторасига 3та уй ўйинида мағлуб бўлди. Улар бундан аввал “Жирона”га, кейин эса “Барселона”га 2 марта ютқазишди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра “Реал” 2004 йилдан буён илк бор кетма-кет 3та уй ўйинида ютқазди.

Маълумот учун, “Реал” айни дамда 48 очко билан Ла Лига мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.