"Реал" сўнгги марта Азарни сотиб олишга уруниб кўради

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамон “Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азарни қўлга киритишдан умидини узмаяпти.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” бельгиялик иқтидор эгасини қўлга киритишга сўнгги бор уруниб кўради ва “аристократлар”га август ойи охиригача бу борада якуний таклифни юборади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Азар шартномаси якунига қадар “Челси”да қолмоқчилиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!