Ads

Хабарингиз бор бугун “Реал” Мадрид УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳси доирасида ўз майдонида “Аякс”ни қабул қилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақадан чиқиб кетди.

Эътиборлиси, “қироллик клуби” ўз тарихида илк бор ЕЧЛда кетма-кет 2та уй учрашувида мағлуб бўлди. Эслатиб ўтиш лозимки мадридликлар ўтган йилнинг декабрида мусобақанинг гуруҳ босқичида Москванинг ЦСКА клубига 3:0 ҳисобида имкониятни бой беришган эди.

Бундан ташқари “Реал” ушбу мавсумга қадар ўз майдонида ЕЧЛда бу қадар йирик ҳисобда мағлуб бўлмаганди. ЦСКА (3:0) ва “Аякс”дан (4:1) учралган мағлубиятлар жамоа тарихида энг ёмон натижалар сифатида қолди.