"Реал" Украина терма жамоаси аъзосига қизиқиб қолди

Киевнинг "Динамо" клуби хавбеки Виктор Циганков фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Defensa Central нашри тарқатган хабарга қараганда 22 ёшли Украина  терма жамоаси аъзосига “Реал” Мадриддан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Киевликлар эса унинг трансферини 20 млн еврога баҳолашмоқда.

Таъкидлаш керакки, Циганковга шунингдек АПЛ клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд. Агар улар нархни оширишса, мадридликлар ушбу трансфердан воз кечишлари мумкин.

Маълумот учун, Циганков жорий мавсум 20 та ўйинда майдонга тушди а ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!