Ads

"Жамоамиз иккинчи бўлимни ёмон ўтказди. Менга футболчиларимнинг ўйиннинг иккинчи ярмидаги  ҳаракатлари умуман ёқмади. Аммо биз бугун кўплаб ёш футболчиларнинг нималарга қодир эканлигини билиб олдик ва шу боис мағлубиятдан фожиа ясамоқчи эмасман.

Ўз уйингда мағлуб бўлиш - доимо аламли бўлган. Албатта, биз бундай натижани кутмаган эдик. Мухлисларнинг хуштаквозлиги? Улар шу орқали ўз норозиликларини изҳор этишади ва бу нормал ҳолат. Биз уларни ҳурмат қиламиз  ва яхши кўрамиз.

Бундай таркибни танлаб хато қилдим ва бутун айб менинг зиммамда. Лекин мен ҳали ёш футболчиларга вақт бериб туриш ва жароҳатлардан қутулаётганларга ёрдам бериш кераклигига аминман", - деди Солари.