“Реал” ва “Барселона” президентлари совғалар алмашишди(фото)
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес хамда “Барселона” президенти Хосеп Мариа Бартомеулар бугун тонгда бўлиб ўтган “Эл-Класико” олдидан ўзаро совға алмашишди.

Перес ва Бартомеулар ўйин олдидан футболчиларнинг имзоси туширилган либосларни алмашишди. Шунингдек, “Реал” президенти клубнинг кумушдан ишланган логотипини ҳам Бартомеуга совға қилди.

Учрашувда американча футбол клуби бўлган “Майми Долфинс”нинг президенти Стивен Росс ҳам иштирок этди ва клубнинг тимсоли туширилган махсус бош кийимни совға қилди.