Ads
 
"Реал" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчии Роналдо Мадрид клуби ҳақида илиқ фикрларни билдирди. Моҳир тўпурар Зинедин Зидан бошчилигидаги жамоа кўп ишларга қодирлигини айтди.
 
- Бу йил "Реал" барча совринлар учун кураш олиб бориши керак, - деди Роналдо. - Зидан жамоани зўр бошқармоқда. Шогирдлари ҳам ҳамма нарсага қодир. Улар "требл"га эришиши керак.
 
 
Жамоа мухлислари сингари Роналдо ҳам "Реал"нинг Испания чемпионати, мамлакат кубоги ва Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига, шунингдек, Криштиану Роналду бешинчи маротаба "Олтин тўп"ни қўлга киритишига қатъий ишонмоқда.