“Реал” Хамесни ижарага беришдан олдин у билан шартномасини узайтирган
Ads

 

Испаниянинг “Реал” клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хамес Родиригес билан шартномасини узайтирган. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мадридликлар колумбиялик хавбекни “Бавария”га ижарага беришдан олдин у билан шартномасини узайтирган. Томонлар 2021 йилгача бўлган янги битимни имзолашган.

Расман! "Бавария" Хамес Родригесни "Реал"дан ижарага олди

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар Хамесни кейинчалик сотиб олиш шарти билан икки йилга ижарага олган.