“Реал” Мадриднинг расмий твиттерида жамоанинг келаси мавсум учун янги уй либослари тақдим этилди. Футболка "қироллик клуби" учун анъанавий оқ рангда тикилган. Либосда кўк ва тўқ сариқ рангли қўшимчалар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, “Реал”нинг техник ҳамкори Германиянинг Adidas компанияси ҳисобланади.

2020/2021 йилги мавсумда "Реал" сўнгги турга қадар чемпионатда олтин медаллар учун кураш олиб борди. Жамоа якунда иккинчи ўринни эгаллаб, чемпионлик унвонини ҳамшаҳарлари - Мадриднинг "Атлетико" жамоасига топшириб қўйди.

Мавсум охирида Зинедин Зидан бош мураббий лавозимини тарк этди. Ушбу лавозимга Антонио Конте ва Карло Анчелотти номзодлари даъвогарлар рўйхатида тилга олинмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар