“Реал” ярим ҳимоячиси машғулотларга қайтди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Марко Асенсио жароҳатидан қутулди ва умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.

“Қироллик клуби” айни вақтда “Боруссия Д”га қарши кечадиган Европа Чемпионлар Лигаси сўнгги тур ўйинига тайёргарлик кўрмоқда.

Қайд этиш керакки, “Реал” вакилларидан Гарет Бейл якка тартибда шуғулланмоқда. Дани Карвахаль эса залда машқлар олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!