"Реал" ёзда "Аякс" ҳимоячиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби "Аякс" ҳимоячиси Маттайс де Лигтга қизиқиб қолди. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” ёзги трансферлар даврида 19 ёшли голландиялик футболчи учун Амстердам клубига нақд 70 млн евро таклиф қилмоқчи.

Маълумот учун, де Лигт жорий мавсум “Аякс” сафида жами 39та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!