
“Реал”дагилар Рамоснинг қизилини бекор қилишмоқчи
Испания Ла лигаси 33-турида “Барселона”га қарши баҳсда “Реал” клуби сардори Серхио Рамос тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилган эди. Мадрид клуби эса бу карточкани нотўғри кўрсатилган деб ҳисобламоқда ва “Депротиво”га қарши баҳсда Рамоснинг хизматларидан фойдаланишни кўзламоқда.
Кечаги баҳснинг 77-дақиқасида Рамос Мессига иккала оёғи билан ташланди ва бош ҳакам Алехандро Хосе Эрнандес ҳимоячига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатган эди.
Мазкур ҳолат бўйича тартиб-интизом қўмитаси 25 апрель санасида мажлис ўтказади ва якуний қарор ўшанда чиқарилади.
Фикрлар