Испания терма жамоаси ва “Реал” клуби собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги “Рома”ни бошқариши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатига киритилди, дея хабар бермоқда Италия ОАВ.

“Бўрилар” раҳбарияти ҳозирда жамоани бошқараётган Эусебио Ди Франческо истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда. Бунга жамоанинг “А” серия ва ЕЧЛда “Виктория Пльзен”га мағлубияти асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)