"Реал"га қарши ўйин олдидан дортмундликларда жиддий йўқотиш бор

Хабарингиз бор, бугун Европа яшил майдонларида ЕЧЛ гуруҳ босқич сўнги тур учрашувларига старт берилади. 

Ушбу турнинг қизиқарли кечиши кутилаётган учрашувларидан бири Мадридда "Реал" ҳамда "Боруссия Д" жамоалари ўртасида кечади. 

Ушбу муҳим учрашув олдидан дортмундликлар сафида жиддий йўқотиш бор, жамоанинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси Марио Гетце Бундеслигадаги "Кьелн"га қарши учрашувда олган жароҳати сабаб Мадридга учмай қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!