Ads

Мадриднинг "Реал" клуби Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаварога жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” раҳбарияти 44 ёшли италиялик мутахассиснинг номзодини кеча истеъфога чиққан Зинедин Зиданнинг ўрнига кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, “Реал” Каннаваро учун бегона эмас. У 2006-2009 йилларда футболчи сифатида “қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилган.

Мадридликлар шунингдек Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм"), Арсен Венгер (ишсиз), Юрген Клопп ("Ливерпуль") ва Массимилиано Аллегри ("Ювентус") каби мутахассисларнинг ҳам номзодини кўриб чиқишмоқда.