"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси Бразилия терма жамоасига чақирилди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Тите яқинлашиб келаётган ўртоқлик ўйинлари учун таркибни эълон қилди.

Эътиборлиси, Тите бу сафар “Реал”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ҳам чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси дастлаб 23 март куни Панама, 26 март куни эса Чехия терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!