Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско бугун "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган Испания кубоги ярим финал жавоб баҳси қайдномасига киритилмади.

26 ёшли футболчи жароҳатидан соғайиб жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган. Бироқ, “қироллик клуби” раҳбарияти уни бугунги ўйинда майдонга туширишни хоҳламади.

real_2

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Барселона" клублари ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.