"Реал"нинг келаси мавсум учун таркибини Роналду тузмоқда

 

"Реал" жамоасининг келаси йилги таркибини Криштиану Роналду тузадиган бўлди. Мадрид клуби раҳбарияти аввалига Криштианудан қайси позициясида ўйнамоқчи эканини аниқ айтишни сўради.

Криштиану чап қанот ўйинчиси ёки марказий ҳужумчи вазифасидан бирини танлаши керак. Шундан сўнг "Реал" раҳбарлари трансфер бозоридан бошқа позицияларга ўйинчи олади.

Криштиану Роналдунинг ўзи майдондаги муҳим нуқталарда ким ўйнаши кераклиги ва қайси футболчиларни Мадридга олиб келиш лозимлини маълум қилди.

Унга кўра, Роналду "Реал" дарвозасини Кейлор Навас ўрнига Давид де Хеа ёки Тибо Куртуа қўриқлашини истаммоқда. Ҳимоя марказида Серхио Рамосга кучли ҳамкор керак. Роналду плеймейкер вазифасини "Монако"даги Бернардга топширишни маслаҳат берди.

Криштианунинг ўзи ҳужумда "Боруссия" вакиллари - Усмон Дембеле ва Пьер-Эмерик Обамеянг, "Ювентус" ҳужумчиси Паоло Дибала ёки "Монако"нинг ёш юлдузи Кильян Мбаппе билан бирга ўйнашга розилик билдирди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!